Мамлакатимизнинг Оқтов шаҳридаги Бош консуллиги қаттиқ совуқ ҳаво туфайли Қозоғистон автомобиль йўлларида қийин аҳволга тушиб қолган ватандошлар билан боғлиқ вазиятни назорат остига олган.

Жумладан, 10 январь куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 атрофида «Самара- Шимкент» халқаро трассасининг 75-километрида 70 874 МБА давлат рақамли мева олиб кетаётган Ўзбекистон юк автомашинасининг ишдан чиққани ҳақида маълумот келиб тушди. Бош консуллик ходимлари томонидан ушбу ҳайдовчиларга зудлик билан ёрдам кўрсатилди ва улар иссиқ жойга жойлаштирилди. Қурбонлар йўқ.

Шунингдек, 10 январь куни Ирғиз тумани марказидан ўтган йўлнинг  ёпиқ 20 километрида Россияга кетаётган 41 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган шаҳарлараро автобус тўхтаб қолган. Йўловчилар Ақтобе вилояти Иргиз қишлоғидаги ўрта мактабга жойлаштирилди.

Шу куни маҳаллий вақт билан соат 22.49 да «Самара-Чимкент» автомобиль йўлининг 968-километрида Ақтобе вилоятининг Айтекеби туманида автобусдан одамларни эвакуация қилиш зарурлиги ҳақида хабар келди. Қутқарувчилар ёрдамида 31 нафар Ўзбекистон фуқароси Қорабутоқ қишлоқ масжидига эвакуация қилинди. Ҳеч ким жабрланмаган.

11 январь куни автомобиль йўлларида ҳаракат очилганидан сўнг  ватандошлар Россияга сафарларини давом эттиришди.

Шу ўринда  об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви муносабати билан Ўзбекистон Бош консуллиги ватандошлардан об-ҳаво барқарорлашгунга қадар Қозоғистон ҳудуди бўйлаб автотранспорт ва автобусда ҳаракатланмасликни тавсия қилади.


ЎзА