Бугун Япониянинг ғарбий қисмида тезюрар йўлда йигирмага яқин автомобиль иштирокида йирик тўқнашув содир бўлди. Унинг оқибатида 15 киши жароҳатланди, деб хабар берди “Kyodo news” агентлиги.
Ҳодиса эрталаб соат 9:45 атрофида Нара префектурасининг Касихара шаҳрида, Кейнава автомагистралидан шаҳар четидаги йўлга чиқиш жойи яқинида содир бўлган.
Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, шифохоналарга етказилганлар енгил жароҳат олишган.
Полиция маълумотида уч оғир автомашинадан бири бўлган танкер шаҳар четидаги йўлда светофорда турган машиналар қаторига урилгани айтилади.
Кейнава экспресс йўли Киото ва Вакаяма префектураларини Нара префектураси орқали боғлайди.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА