Монарх Афинадаги хусусий касалхонада реанимация бўлимига ётқизилган эди. Аввалроқ у инсультни бошидан кечирган, шунингдек, кекса қиролда COVID-19 ҳам аниқланган, деб ёзмоқда Associated Press агентлиги.
Константин II 1964 йилда 23 ёшида тахтга ўтирган эди. У тахтга ўтираётган пайтда халқ орасида жуда машҳур бўлган, лекин сиёсий товламачиликлари ошкор бўлиб қолгандан кейин бир йил ичида обрўсини бутунлай йўқотган. Натижада 1967 йили Грецияда ҳарбий тўнтариш юз берди ва қирол мамлакатдан қочиб кетишга мажбур бўлган.
Ҳарбий диктатура 1973 йили монархияни бекор қилди, яна бир йилдан кейин ўтказилган референдумда фуқаролар бошқарувнинг демократик шаклига ўтишни ёқлаб овоз берди. Шундан сўнг Константин II бир неча маротаба ватанига келиб кетган, лекин фақат кекса ёшида Грецияга бутунлай қайта олди.
Константин 1940 йил 2 июнда Афинада қирол Георг II ва малика Фредерика Ганноверскаянинг укаси шаҳзода Павел оиласида дунёга келган. Константиннинг опаси София Испаниянинг собиқ қироли Хуан Карлос I нинг рафиқаси. Буюк Британиянинг марҳум қироличаси Елизавета II нинг эри Филипп эса унинг амакиси ҳисобланади.