Россиянинг Ёқутистон республикаси Оймякон туманида ҳаво ҳарорати минус 60 даражага етгани қайд этилди.

ТАSS агентлиги хабарига кўра, Москва вақти билан кеча соат 00:00да ушбу ҳудудда ҳаво ҳарорати 60 даражага тушиб кетган. Вилоят марказининг Усть-Нера қишлоғида эса 58 даража совуқ бўлган.

Бир кун аввал 60 даража совуқ ҳаво ҳарорати Ёқутистоннинг Оленёк туманида кузатилган. Маълумот ўрнида, республиканинг икки аҳоли пункти, жумладан, Верхоянск ва Оймякон шимолий ярим шарнинг энг совуқ нуқталари ҳисобланади.

ЎзА