“Анадолу” агентлиги хабарига кўра, Россия ва Украина инсон ҳуқуқлари бўйича комиссарлари – Татьяна Москалькова ва Дмитрий Лубинец Анқарада учрашди.
Мазкур мулоқот Туркия Омбудсман институти томонидан ташкил этилган “XXI асрда инсон ҳуқуқлари келажаги” мавзусидаги халқаро конференция доирасида ташкил этилди.
Россия ва Украина Омбудсманлари ўртасидаги музокаралар матбуот учун ёпиқ тарзда ўтди.
Учрашувнинг бир қисми Туркия Бош Омбудсмани Шереф Малкоч ва Туркия парламенти спикери Мустафо Шентоп иштирокида бўлди.
ЎзА