Йилнинг илк ойида мамлакатимиз теннисчилари халқаро майдонда ўтказилаётган бир қатор турнирларда қатнашмоқда.

Жумладан, Қатарда ўтаётган ITF турнирида Ҳумоюн Султонов ҳиндистонлик Парикшит Сомани жуфтлиги Коллуру/Кравсевис жуфтлигини 6:4, 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Энди Султонов/ Сомани тандеми чорак финалда Бакши/Метревели жуфлигига қарши кортга чиқади.

Португалиядаги «Челленжер» турнирида иштирок этаётган Санжар Файзиев россиялик Евгений Карловский жуфтлиги Эйссерик/Молчанов тандемига 1:6, 2:6 ҳисобларида имкониятни бой берди.

Туркиядаги ITF мусобақасида қатнашаётган яна бир теннисчимиз Максим Шин бугун германиялик Паул Воернер билан куч синашади.

Австралия очиқ чемпионати саралаш баҳсларида ҳаракатланаётган Нигина Абдураимова иккинчи даврада америкалик Кети Колинесга қарши баҳс ўтказди ва икки соату 28 дақиқа давом этган ўйинда Кети 6/1, 4/6, 7/6(тай-брекда 10/4) ҳисобида ғалаба қозониб, учинчи босқичга йўл олди.

Австралиядаги нуфузли мусобақанинг саралашида қатнашган Абдураимова иккинчи босқичда имкониятни бой берган бўлса-да,  иштироки туфайли WTA рейтинги учун 20 очко ҳамда 36 575 Австралия доллари миқдоридаги маблағга эга чиқди.

ЎзА