Халқаро шахмат федерацияси 2023 йилнинг илк ойида FIDEнинг 100 нафар энг кучли шахматчилари рўйхатини эълон қилди.

Эътиборлиси, ушбу рейтингдан мамлакатимизнинг 3 нафар шахматчиси жой олди.

Маҳоратли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов 2713 очко жамғарган ҳолда 30-қаторда қайд этилган бўлса, Рустам Қосимжонов 2678 очко билан 61-ўринда кўриниш берди. Шунингдек, умидли спортчимиз Жавоҳир Синдоров 2654 очкога эга бўлган ҳолда рўйхатнинг 94-поғонасини банд этиб турибди.

Рейтингнинг энг юқори қисмида нидерландиялик Магнус Карлсен(2859), хитойлик Лижен Дин (2811), россиялик Ян Непомнящий (2793), Франция шарафини ҳимоя қилаётган Алириза Фируджа (2785), АҚШ байроғи остида ўйнаётган Хикару Накамура (2768) каби шахматчилар боришмоқда.

Шунингдек, FIDE эълон қилган дунёнинг энг кучли ёш шахматчилар рейтингида Нодирбек Абдусатторов 4-ўриндан, Жавоҳир Синдоров 9-ўриндан жой олган бўлса, ёш қизларнинг юзталик рўйхатида истеъдодли шахматчи қизимиз Умида Омонова (2155) 65-ўринда, Афрўза Ҳамдамова (2143) 72-қаторни эгаллашди.

 

Т. Рўзиев, ЎзА