2024 йилги Париж Олимпиадаси очилиш маросимининг муҳим ўриндиқлари учун чипталар нархи 25 000 еврогача бўлиши тахмин қилинмоқда. Бу, 26 600 доллар деганидир.
«Париж-2024» ташкилий қўмитаси раҳбари Тони Эстанге етакчилигидаги мутахассислар Франция пойтахтида ўтадиган Олимпия ўйинларининг очилиш маросими жараёнида спортчилар шаҳардаги Сена дарёси бўйлаб саёҳат қилишлари концепциясини ишлаб чиқди.
Ўйинларнинг расмий тантаналари эса стадионда ташкил этилиб, унда 600 минг нафар томошабин қатнашиши мумкин. Айни ҳолат чипталар бозорига, хавфсизлик ҳолатига таъсир кўрсатади, дейилади insidethegames сайти хабарида.
Мамлакат ички ишлар вазири Жералд Дарманин ўйинлар давомида ҳар куни 30 минг нафар хавфсизлик ходими сафарбар қилинишини айтганди. Очилиш маросимида уларнинг сони 35 минг нафарга кўпайишини тахмин қилди.
Платформалардаги ўриндиқлар 90 евродан 2700 еврогача бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради Ле Парисиен «Париж 2024″га берган интервьюсида.
VIP-стенд қаватдаги жойлар нархи 5500 евродан бошланиши, энг юқори нархлар эса круиз кемасидан Сена яқинидаги спорт делегацияларини кўришга имкон берадиган жой бўлиши тахмин қилинмоқда.
Мутахассисларнинг хулосаларига кўра, нархлар «потенциал мижозларнинг фикридан келиб чиққан ҳолда кенг бозор тадқиқотларидан сўнг эълон қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Парижда ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросими 2024 йил 26 июль куни бўлиб ўтади.
Т. Рўзиев, ЎзА