Мамлакат касалхоналарида мазкур касаллик билан касалланган беморлар сони COVID-19 беморлари сони билан тенг бўлди, ҳозирда грипп эпидемияси ҳақида гапиришга сабаб бўлувчи барча тиббий мезонлар кузатилмоқда, дейилади “Sciensano” жамоат соғлиқни сақлаш институти хабарида.

Грипп билан параллел равишда бир қатор бошқа касалликлар, жумладан, коронавируснинг янги – XBB.1.5 субварианти ва респиратор-синцитиал вируси ҳам айланиб юрибди.

Вирусли эпидемия туфайли соғлиқни сақлаш тизимида иш хажми ортган: “The Brussels Times” газета маълумотларига кўра, Бельгияда ҳозирда 70 %  касалхона ётоқларидан фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга, мамлакатда ҳозирча гриппга қарши эмланиш мумкин.

Г. Абдуллаева тайёрлади, ЎзА