Шавкат Мирзиёев Оқдарё туманига ташриф буюриб, “Даромад бахт омад” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган иссиқхона билан танишди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар қилди.
Гидропоника усулидаги мазкур иссиқхонада йилига 1 минг 800 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб, МДҲ мамлакатларига экспорт қилиш режалаштирилган.
Оқдарё туманини пахтадан озод қилдик, деди Президент. Туманнинг зах, тошлоқ ерларига гидропоника жуда мос. Бундай иссиқхоналарни кенгайтириш, нима бозорбоп бўлса, шуни экиш керак. Бу йўналишни ривожлантириш учун мутахассислар тайёрлаш зарур.