2022 йилнинг январь – ноябрь ойлари мобайнида жами 619,1 минг нафар Ўзбекистон фуқароси дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун хорижий саёҳатларга чиққан.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун чет елга саёҳат қилишнинг энг катта улуши 10 мамлакат ҳиссасига тўғри келади. Булар Туркия (220 минг киши), БАА (99 минг), Саудия Арабистони (55 минг), Миср (31,7 минг), Қувайт (14,3 минг), Корея Республикаси (10,9 минг), АҚШ (9,5 минг), Грузия (6,8 минг), Ҳиндистон (5,6 минг) ва Германия (4,2 минг нафар) мамлакатларидир.
ЎзА