Тил миллатнинг катта бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Тилда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади.

1989 йил 1 декабрь — Қорақалпоғистон тарихидаги муҳим саналардан биридир. Ана шу куни Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган. Ҳар йили Қорақалпоғистон Республикасида бу сана кенг нишонланиб келинади.

Бугун Элликқалъа тумани Жасорат маҳалласидаги 11-сонли умумтаълим мактабида Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари У. Ражапбоев, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи А. Юлдашева, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари А.Матниязова, мактаб жамоаси иштирок этди. Сўзга чиққанлар қорақалпоқ тилининг аҳамияти ва ўрни ҳақида айтиб, унинг бой тил эканлигини таъкидладилар.

Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан қорақалпоқ миллий рақслари ва қизиқарли саҳна қўринишлари ижро этилди.






Қорақалпоғистон ахборот агентлиги