Навоий шаҳрида Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда.

Навоий вилояти ҳокимлигига номзод саноатни ривожлантириш бўйича таклиф ва режаларини баён қилди.

Давлатимиз раҳбари келгуси йилда саноатда 186 та лойиҳани амалга ошириб, 15 мингта янги иш ўрни яратиш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Мутасаддиларга:

– йил якунигача ҳар бир тармоқ бўйича 25 тадан маҳаллийлаштириш лойиҳа пакетини шакллантириш;

– келгуси йилдан 200 нафар тадбиркор билан кооперация асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаш;

– бир ой муддатда 188 та яйловларда жойлашган норуда конларни аукционга чиқариш;

– йил якунигача 8 та Ёшлар саноат зонаси инфратузилмасига 20 миллиард сўм ажратиш;

– Навоий эркин иқтисодий зонасида келгуси йилда 200 миллион доллар қўшимча инвестиция жалб қилиб, 20 мингта иш ўрни яратиш бўйича топшириқлар берилди.

 

ЎзА