Кеча маҳаллий вақт билан соат 16.20 атрофида Истанбул марказида портлаш юз берди, унинг оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, 81 киши яраланди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга таяниб хабар берди.

Давлат раҳбари портлашни теракт, деб тахмин қилинаётганини айтди.

Оммавий ахборот воситаларига вақтинча портлаш билан хабарлар тарқалмаслик тавсия этилди.

Тергов ҳаракатлари натижасида 21 киши қўлга олинган, улар орасида аёл киши ҳам бор.

Касалхоналарга ётказилган 81 кишидан 50 нафарига кўрсатилган муолажалардан сўнг улар уйларига чиқарилган.

Тўрт кишининг аҳволи  оғир, деб баҳоланмоқда.

 

ЎзА