Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финалида Франциянинг «ПСЖ» ва Испаниянинг “Реал” жамоалари ўртасида жавом учрашуви ўтказилди.
Париж шаҳрида ўтган ўйинда «Реал Мадрид» жамоаси мезбонларни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Учрашувнинг иккинчи бўлими кескин ва муросасиз тарзда ўтди. 51-дақиқада Лукас Васкес тажрибали Криштиану Роналдуга тўпни узатди ва у бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.
71-Дақиқада «ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани ҳисобни тенглаштирган бўлса, 80-дақиқада Каземиронинг кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олдию. Ҳисоб – 2:1.
Шу тариқа, «Реал Мадрид» икки ўйин натижасига кўра 5:2 ҳисобида рақиб устидан зафар қучди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА