Қўшма Штатлар шу ҳафта Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашида Россиянинг Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятларида референдум ўтказилишига оид резолюция лойиҳасини овозга қўйиши мумкин.

Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд хабар қилди.

«Бизнинг режамиз – резолюция лойиҳасини овозга қўйиш», деган сиёсатчи.

АҚШ ва Албания БМТ Хавфсизлик кенгашида Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятларида ушбу ҳудудларнинг Россия Федерацияси таркибига қўшилиши масаласи бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги резолюция лойиҳасини тақдим этди.

Шу билан бирга Қўшма Штатлар Хавфсизлик кенгашида резолюция лойиҳаси қабул қилинмай қолса, у ҳолда БМТ Бош Ассамблеясида референдум натижаларини баҳолаш масаласини кўтариш ниятини билдирди.

ЎзА