Бугун, Таиландда футзал бўйича Осиё кубогининг ярим финал учрашувлари ўтказилади. Унда Ўзбекистон – Эрон, Таиланд – Тожикистон терма жамоалари ўзаро рақобатлашади.

Шунингдек, мусобақа доирасида жорий йилда мамлакатимизда ўтадиган жаҳон чемпионати учун бир дона йўлланма учун плей-офф ўйинлари ташкил этилади. Унда Ироқ – Афғонистон, Вьетнам – Қирғизистон терма жамоалари куч синашади. Ушбу учрашув ғолиблари 28 апрель куни ўзаро тўқнашади. Мазкур терма жамоалар ўртасидаги баҳс ғолиби жаҳон чемпионатига йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, финал босқичига чиқиш учун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Эрон ўртасидаги ўйин соат 19:00да «Bangkok Arena»да бошланади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА