Қиличбозлик: Жиззах ва Қорақалпоғистон жамоалари тенгсиз

274

Жиззах шаҳрида қиличбозлик бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг шамшир бўйича жамоавий баҳсларда ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.

Мусобақанинг қизлар ўртасидаги жамоавий баҳсларида Жиззах жамоаси финалда Қорақалпоғистон-1 жамоасини енгиб, мусобақа ғолибига айланди. Ярим финал баҳсларида мағлубиятга учраган Тошкент-Миллий клуб ҳамда Қорақалпоғистон-2 жамоалари эса шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Ўғил болалар ўртасида Қорақалпоғистон -1 ва 2 жамоалари олтин ҳамда кумуш медални қўлга киритган бўлса, Тошкент вилояти кумуш, Тошкент -1 жамоаси бронза медали билан тақдирланди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзA