Енгил атлетика бўйича БААда ўтказилаётган Осиё чемпионатининг навбатдаги кунида ҳам Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари шоҳсупага кўтарилди.

Чемпионатнинг  кўпкураш баҳсида Нодир Норбоев ҳамда 400 метрга югуруш дастурида Жонбиби Ҳукмова барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, 3000 метрга стипл-чез дастурида баҳслашган  Дилшода Усмонова ва Машҳура Соибова кумуш ҳамда бронза медали билан тақдирланди.

Шу тариқа, мусобақанинг иккинчи куни вакилларимиз 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларига эга чиқди. Ҳозирда делегациямиз ҳисобида

4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза жами 7 медаль мавжуд.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА