2018 йил 14-15 март кунлари Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги “А2 ДИГИТАЛ” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда “Инновацион технологияларнинг янги қирралари” шиори остида мамлакатимизда I Халқаро матбаа форумини ўтказади.
Форумда Америка Қўшма Штатлари, Россия, Германия, Исроил, шунингдек, Марказий Осиё давлатларидан йирик матбаа корхоналарининг вакиллари иштирок этадилар.
Форум доирасида Ўзбекистонда матбаачилик соҳасига татбиқ этилган инновацион технологиялар ва эришилган натижалар, соҳанинг истиқболдаги ривожланиш тенденциялари хусусида назарий ва амалий мулоқотлар, тақдимотлар ва учрашувлар ташкил этилади.
“Инновацион технологияларнинг янги қирралари” I Халқаро матбаа форумида иштирок этиш истагида бўлганлар интернетдаги – www.ipforum.uz манзили орқали рўйхатдан ўтиши, шунингдек, мазкур форум билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган барча маълумотларга эга бўлиши мумкин.
“Инновацион технологияларнинг янги қирралари” I Халқаро матбаа форумига барча қизиқувчилар таклиф этилади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Элбек кўчаси, 8-уй.
Тел: 244-35-35