Ижтимоий тармоқларда Мўйноқ туманидаги “Қазақдарья” каналида сув миқдори камлиги ҳақида тарқалган маълумот бўйича Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси расмий маълумот берди.

Унда қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Мўйноқ тумани Ирригация бўлими мутахассислари иштирокида ҳолат ўрганилиб, муаммо ижобий ҳал қилинди.

Хусусан, Амударё дарёсидаги “Байхожа” сув тақсимловчи иншоотидан “Қазақдарья” каналига секундига 2 метр куб сув очилиши таъминланиб, сув етказиб берилди ва каналдан насослар ёрдамида ички хўжаликларга сув етказиб бериш йўлга қўйилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА