Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси вазирлик мақомини олди.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасиниг хабарига кўра, Шоакрам Исроилов Жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланди Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси энди Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига айлантирилди.
2017 йилнинг февралидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Қурбонов ўрнига Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти собиқ ректори, мамлакат футбол ассоциацияси вице-президенти Шоакрам Исроилов Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланди.

Вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида шу кунга қадар Миллий олимпия қўмитасининг биринчи вице-президенти лавозимида ишлаб келган Ойбек Касимов фаолият олиб боради.

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган Искандар Жўраев Миллий олимпия қўмитасининг биринчи вице-президенти лавозимига тайинланди.

 

ЎзА