Швейцарияда топилган жасад британиялик вазирнинг момоси бўлиб чиқди

Ушбу мўмиёланган аёл жасади 1975 йилда Швейцариянинг Базел шаҳридаги черковлардан бирини реставрация қилиш пайтида топилган. Олимлар архив ёзувлари орқали марҳума суяги машҳур Бишофф оиласига тегишли бўлиши мумкин, деган хулосага келган. Жасаддаги ДНК тўқималари оиланинг тирик авлодларига солиштирилганда 99,8 фоиз ўхшашлик аниқланган.
Анна Катарина Бишофф 1719 йилда Страсбургда туғилган ва 70 йил умр кўрган. Унинг етти фарзанди бўлган.
Кўп йиллик тадқиқотлар натижасида олимлар кутилмаган хулосага келдилар: марҳума Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг 7-авлоддаги катта момосидир.
Борис Жонсон ҳозирча бу воқеа ҳақида ҳеч қандай фикр билдирмаган, дея хабар бермоқда euronews.
Маълумки, Борис Жонсон журналистик фаолияти ва ноодатий соч турмаги билан машҳур бўлган. 2016 йилда Буюк Британия ташқи ишлар вазири этиб тайинланган. Унинг ота томондан бобокалони туркиялик бўлган.

 

ЎзА