Бу жорий йилда мазкур йўналишга сарфланган харажатдан 2,5 баробар кўпдир.

Онкология шифохонасида даволанаётган беморнинг дори-дармонлари учун ҳозирги пайтда бир кунда 10 700 кўзда тутилган бўлса, келгуси йилда мазкур миқдор 25 700 сўмни ташкил этади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Ж.Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисидаги маърузасида айтиб ўтган.

Скрининг марказларини жиҳозлаш, дори-дармон ва тиббиёт учун зарур бўлган воситалар билан таъминлашга 86 миллиард сўм маблағ йўналтирилади. Жумладан, барча туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг перенатал диагностика кабинетларини юқори технологияли УЗД-сканерлари билан жиҳозланади. Бунинг учун 200 дона УЗД-сканери харид қилинади.

Вазирнинг таъкидлашича, 2018 йил Давлат бюджети параметрларида соғлиқни сақлаш соҳасига харажатлар жорий йилдагига нисбатан 1,3 баравар ортиб, 9,6 триллион сўмни ташкил этади.