Эронда коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлигича қолмоқда

Сўнгги маълумотларга кўра, Эрон Ислом Республикасида кечанинг ўзида 2 минг 206 кишида коронавирус аниқланган. Касалликка чалинганларнинг умумий сони 27000 дан ортди. Шундан 143 киши 25 март куни вафот этган. Жами ўлим ҳолати 2 минг 77 тани ташкил этди.

Мамлакатда пандемиянинг олдини олишга қаратилган кескин чора-тадбирлар, хусусан тиббиёт соҳаси вакилларига яратилган имкониятлар, тестларни кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасида яқин кунларда вазият барқарорлашиши кутилмоқда.Бундан ташқари, халқаро донор ташкилотлари, шунингдек Россия ва Хитой давлатлари Эрондаги вазиятни яхшилаш учун тиббий ускуналар ва бошқа эҳтиёж воситаларини етказиб бермоқда.Ўзбекистон ҳам Давлатимиз раҳбарининг топшириғи ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига асосан 16 март куни Эронга мазкур инфекцияга қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш мақсадида стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя қилувчи комбинезонлар, махсус тиббий формалар, ниқоблар, дока, спирт, гигиеник геллар ва дори воситалари сингари умумий оғирлиги қарийб етти тоннага яқин тиббий буюмлардан иборат инсонпарварлик ёрдамини жўнатган эди.

 

ЎзА