Сайлов янгича тамойил асосида юқори савияда ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлимида жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда халқаро матбуот маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими аъзолари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, матбуот хизмати раҳбарлари ва блогерлар иштирок этди.
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Е.Джуманазаров бўлажак сайловларга тайёргарликнинг бориши тўғрисида маълумот берди. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 8 та, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига 65 та, халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгашларига 425 та сайлов округи тузилди. Жорий йилги сайловлар “Янги Ўзбекистон: Янги сайловлар” шиори остида илк маротаба халқаро стандартлар, принциплар асосида қабул қилинган Сайлов кодекси бўйича ўтказилаётганлиги билан аҳамиятлидир.
5.jpg
Иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг иш фаолияти, у ерда яратилган шарт-шароитлар ва режалари билан таништирилди.
– Сайлов жараёнини очиқ-ошкора ташкил этиш ва ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг оммага етказишда оммавий ахборот воситаларининг хизмати беқиёсдир, – дейди Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбари Абдулла Ембергенов. ̶ Шу нуқтаи назардан бугунги тадбирда ҳамкорликда амалга ошириладиган ишларимизни муҳокама қилдик ва вазифаларни белгилаб олдик.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.
10.jpg
7.jpg

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА