Ўзбекистон Республикасининг олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мамлакатдаги олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумотни (2019 йил 1 октябрь ҳолатига) эълон қилди.
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири сифатида республика олтин-валюта захираларини сақлаш ва бошқариш белгиланган.
Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.
Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.
Безымянный.jpg
ЎзА