ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 268-сонли қарорига мувофиқ Медет Абдимуратович Тлеуов – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
М. Тлеуов 1973 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида туғилган, миллати қорақалпоқ, маълумоти олий.
Молия вазирлиги тизимидаги меҳнат фаолиятини 2004 йилда Нукус шаҳри молия бўлими ҳисобчи эксперти лавозимидан бошлаган.
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангунига қадар М. Тлеуов Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи ўринбосари – Амалиёт бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Молия вазирлигидаги иш стажи 15 йил.

 

ЎзА