Қатарда футбол бўйича U23 ёш тоифасида ўтказилаётган Осиё кубогида бугун, 25 апрель куни дастлабки чорак финал баҳслари бўлиб ўтади.

Унда Қатар – Япония, Жанубий Корея – Индонезия терма жамоалари ярим финал учун ўзаро рақобатлашади. Дастлабки учрашув Тошкент вақти билан 19:00да Қатар ва Япония олимпиячилари ўртасида бошланади. Жанубий Корея ҳамда Индонезия баҳси соат 22:30 да майдонга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, эртага 26 апрель куни Тошкент вақти билан соат 19:00да Темур Кападзе қўл остидаги терма жамоамиз 1/2 финал босқичига чиқиш учун Саудия Арабистони билан кучи синашади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА