Келгуси ҳафтада республикамизда қандай об-ҳаво кузатилади?

Республика Гидрометеорология маркази 26-29 март учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, 26-27 март кунлари ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. 28-29 март кунлари эса ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини шарққа ўзгартириб 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 мартда кечаси 7-12о илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 27 март кечаси 5-10 , кундузи 10-15, 28-29 март кунлари кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даражагача кўтарилади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 26-27 март кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 28-29 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ, 28 март куни эса 13-18 даража илиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 26-29 март кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12, 26 мартда кундузи 19-24 даража илиқ, 27 мартда 15-20 даража илиқ, 28-29 мартда 13-18 даража илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 26-29 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14, кундузи 26 мартда 20-25 даража илиқ, 27 мартда 18-23 даража илиқ, 28 мартда 15-20 даража илиқ, 29 мартда 17-22 даража илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 26 март куни ёғингарчилик кутилмайди, 27-29 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, Момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12, кундузи 26 мартда 17-22, 27-29 мартда 13-18 даража илиқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади.Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 мартда кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ, 27-29 март кунлари кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

 

ЎзА