Президент қарори асосида журналистларга қачон уй берилади?

“Ишонч” газетаси бош муҳаррири Ҳусан Эрматов уюшма раисидан нима учун таҳририятларга уйга муҳтож журналистлар исм-фамилияси сўраб мурожаат этилмагани билан қизиқди.
Аввал хабар берганимиздек, бугун “Ўзбекистон 24” радиоканалида Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳаким билан тўғридан-тўғри интервью бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси раиси “Ўзбекистон 24” каналида Президент қарори асосида фаол ва уйга муҳтож бўлган журналистлар қачон уй билан таъминланиши билан боғлиқ саволларга жавоб берди.
Уюшма раиси Саъдулла Ҳакимнинг сўзларига кўра, фаол ва уйга муҳтож журналистларни уй-жой билан таъминлаш Тошкент шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа давлат органлари билан биргаликда ҳал этиладиган масала. Айни дамда қайси ОАВда фаолият юритаётган, қанча журналист Президент қарорига асосан уй билан таъминланиши ҳозиргача маълум эмас ва рўйхат тузилмаган.
“Ишонч” газетаси бош муҳаррири Ҳусан Эрматов уюшма раисидан нима учун таҳририятларга уйга муҳтож журналистлар исм-фамилияси сўраб мурожаат этилмагани билан қизиқди. Ушбу масала бўйича ишни чўзаётган ташкилотларни суриштириш учун журналистларни жалб этишни сўради. Бироқ, жонли эфир давомида Саъдулла Ҳакимов томонидан айнан қайси муаммо туфайли уй-жой масаласи ҳал этилмаётгани ва рўйхат бўйича тайинли жавоб бўлмади.
Саъдулла Ҳакимов билан тўғридан-тўғри интервью “Ўзбекистон 24” каналида давом этмоқда. Сайтимизни кузатишда давом этинг!

 

ЎзА