Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори тайинланди

Каримов Хидир Саматович Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори лавозимига тайинланди. Х.Каримов шу кунга қадар Навойи вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган.
Аввал хабар қилинганидек, Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори лавозимида ишлаб келган Рахматов Рашид Насруллоевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

 

ЎзА