Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида кучли ёмғирдан жабр кўрган 110 мингга яқин одам эвакуация қилинди. Бу ҳақда маҳаллий фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилган.

– Жабрланган ҳудудлардан эвакуация қилинган 25 800 киши зудлик билан хавфсиз манзилга жойлаштирилди, – деб ёзган “Синхуа” агентлиги вилоят фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотига таяниб.

Ҳукумат ёғин оқибатида юзага келган тошқинга қарши курашни кучайтирмоқда.

Душанба куни бир неча ҳукумат идораси, жумладан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Сув тошқини, қурғоқчиликка қарши кураш давлат қароргоҳи томонидан ўтказилган йиғилишда тезкор ёрдам ва қутқарув амалиёти, шунингдек кучли ёғингарчиликнинг янги босқичига тайёргарлик кўриш зарурлиги таъкидланди.

Aввалроқ мамлакатда юзага келган ўта ноқулай об-ҳаво, шаррос ёмғир туфайли 11 киши бедарак йўқолгани маълум қилинганди.