АҚШ талабаларининг Ғазо секторида давом этаётган ҳарбий тўқнашувга нисбатан норозилиги Гарварддан Жанубий Калифорниягача бўлган ҳудуддаги таълим муассасаларини қамраб олди. Намойишчилар ҳукуматни Исроил ҳарбий амалиётини молиялаштиришдан бош тортишга чақирмоқда.

“Kazinform” ёзишича, акция Нью-Йоркдаги Колумбия университети талабалари ҳибсга олиниши ортидан бутун мамлакат бўйлаб авж олди ва Йельс, Нью-Йорк, Браун, Жанубий Калифорния, Гарвард, Техас, Мичиган, Массачусетсга тарқалди.

Техас Хавфсизлик департаменти маълумотига кўра, Остиндаги университетда 34 киши қўлга олинган. Лос-Aнжелес полицияси, намойишчиларни тарқатиш тўғрисидаги буйруққа биноан, Жанубий Калифорния университети кампусини ўраб олди. Aйрим талабалар тарқалди, бироқ 50 га яқин намойишчи марказий кампусни тарк этишдан бош тортгани учун ҳибсга олинди.

Лос-Aнжелесдаги яҳудийлар гуруҳи антисемитизм ва кампусдаги Ғазо урушига қарши норозиликдан хавотир билдирди. Лос-Aнжелес яҳудийлари федерацияси баёнотида, жумладан, шундай дейилган:

– Биз тинч фуқаролик мулоқоти тарафдоримиз, аммо бу норозилик шу даражада кучайдики, кампусда яҳудийлар учун хавфли муҳит юзага келди.