Концертлар мавсуми бошланди

Ўзбекистон давлат консерваториясида 2018/2019 йилги концертлар мавсуми бошланиши олдидан илк концерт дастури намойиш этилди. 

Жаҳон мусиқа дурдоналари, хор жамоаларининг чиқиши, операдан иборат концерт дастури томошабинларга манзур бўлди.

Консерватория қошидаги Мусиқали театр студияси томонидан ташкил этилган тадбирга давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, санъат ихлосмандлари, ёшлар таклиф этилди. Мазкур мавсум бошланиши муносабати билан ташкил этилган концерт кейинги 2019 йил давомида Консерваторияда бўлиб ўтадиган мусиқий дастурлар учун рамзий старт маъносини англатади.

Концерт тафсилотлари сайтимизда ёритилади. Сайтимизни кузатиб боринг

 

ЎзА