Бизда 15 дақиқада машина учун рақам олиш мумкинми?

Автомобиль учун давлат рақами олиш ёки унинг эгаси ўзгариши муносабати билан қайта ҳужжатлаштириш ишлари тез битадими? Бу каби ҳужжатлар учун идораларда одамлар турнақатор бўлиб, навбатда турмайдими?
Авваллари бу саволга аҳолидан «қониқарли», деган жавоб олинмас эди. Бугун эса вазият ўзгача. Автомобиль ҳужжатлари учун идораларда ортиқча сарсонлик ва узун навбатлар кузатилаётгани йўқ. Ҳатто ҳужжат ишларини ўз вақтида битирган баъзи фуқаролар Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ идораларига қўнғироқ қилиб, миннатдорлик билдираётган вазиятлар ҳам бўлмоқда.​​

 

ЎзА