Ўзбекистон – Афғонистон: олий таълимда ҳамкорлик кенгаяди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг илм-фан масалалари бўйича бош маслаҳатчиси Лаъл Пача Азмун билан расмий учрашув бўлиб ўтди.
Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот беришларича, учрашувда икки давлат ўртасида илм-фан соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, олий ўқув юртлари ўртасида иккитомонлама тажриба алмашишни йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Бу ҳамкорлик яқин қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, истеъдодли, билимли йигит-қизларнинг илмий салоҳиятини янада юксалтиришда муҳим омил бўлади.

 

ЎзА