photo5199470774585501953.jpg
 
Улар куннинг биринчи ярмида Тошкентда бўлишди, иккинчи ярмида эса Самарқандга ташриф буюришди.
Бугун Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси, Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси Билол Эрдоган ва “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси, Туркия Буюк Миллати Мажлиси аъзоси Ҳайдар Али Йилдиз бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
photo5199551339582040366.jpg
Меҳмонлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти, футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов, Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Аҳмад Башар Шен, Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси раҳбарлари томонидан кутиб олинди.
Туркия спорт мутасаддиларининг юртимизга ташрифидан кўзланган мақсад ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, уларни янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек, камондан ўқ отиш бўйича ўтказиладиган «Фотиҳ Кубоги» халқаро турнирига бағишлаб Самарқандда ташкил этиладиган халқаро конференцияда иштирок этишдан иборат.
Меҳмонлар спорт мутасаддиларимиз ҳамроҳлигида Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари, жумладан, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси, «Халқлар дўстлиги» майдони ҳамда Амир Темур хиёбонига ташриф буюришди.
photo5199551339582040365.jpg
Куннинг биринчи ярмининг ўзида ҳамкорликдаги делегация Тошкент вокзалидан “Афросиёб” тезюрар поезидида Самарқанд шаҳрига жўнаб кетишди. Самарқандга ташрифлари давомида делегация аъзолари шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ва тарихий обидаларини томоша қилишди. Ташриф давомида жаҳонга машҳур «Регистон» майдонида ўтказиладиган камондан ўқ отиш спорт тури бўйича «Фотиҳ кубоги» халқаро турнирига бағишланган конференцияда иштирок этишади.

 

Ойбек Юнусов