Президент тадбиркорлар билан очиқ мулоқот давомида 20 августни ҳар йили юртимизда кенг нишонлашни таклиф қилди.

Ушбу ташаббус иштирокчилар томонидан қизғин қўллаб-қувватланди.

– Сизлар кўтарган долзарб масалалар, уларни ҳал қилиш бўйича берилган аниқ таклифлардан кўриниб турибдики, тадбиркорларимизнинг савияси ва билим даражаси кескин ўсган, дунёқараши ўзгарган, иш услуби ва инновацион ёндашувлари  бугун мутлақо бошқача. Мен бундан жуда ҳам мамнун бўлдим. Бугунги тажрибамиздан келиб чиқиб, ушбу учрашувни ҳар йили ташкил этсак, буни яхши бир анъанага айлантирсак. Бугунги сана яъни, 20 августни  мамлакатимизда “Тадбиркорлар куни” деб эълон қилиб, уни ҳар йили кенг нишонласак,– деди Президент.

Энди ҳар йили айнан шу куни Президентнинг бизнес вакиллари билан очиқ мулоқоти ўтказилади. Бир йиллик ишлар натижалари сарҳисоб қилиниб, энг илғор бизнес вакиллари айнан шу куни давлат мукофотлари билан тақдирланадилар.

 

ЎзА