Маълумки, жорий йилда чет тилларини ўрганишга етарли шароит яратиш ва уни оммалаштириш бўйича янги тизим жорий этила бошланди. Бунга масъул алоҳида Агентлик ташкил этилди.

Президент раислигида ўтаётган видеоселекторда мазкур Агентликка 127 та олийгоҳ ректорлари билан бирга, икки ойда хусусий шериклик асосида ўқитувчи ва талабаларга хорижий тилларни пухта ўргатадиган тил марказларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Хорижий тилларда ўқишни кенг тарғиб этиш учун, бевосита хорижий мутахассислар ёки чет элда ўқиб келган ёшларни олийгоҳларга кенг жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.

Ҳар бир олийгоҳ ректори йил якунига қадар камида 10 нафардан чет элда ўқиб келган ёшларни жалб этиб, мутахассислик фанларини хорижий тилларда ўқитишни йўлга қўйиш кераклиги айтилди.

 

ЎзА