Бугунги видеоселектор йиғилишида қайд этилишича, икки ойда 815 та йўналиш ва мутахассисликлар бўйича 4 мингдан зиёд олий маълумот талаб қиладиган касблар оптималлаштирилиб, иқтисодиёт тармоқлари учун зарур янги касблар билан тўлдирилади.

1 сентябрга қадар Тошкент шаҳрида 10 та, вилоятларда 1 тадан олийгоҳда ўқитилаётган фанлар мазмунан қайта кўриб чиқилиб, ортиқча такрорланишлар қисқартирилади.

Бўшаган дарс соатлари ҳисобига эса мутахассислик фанлари кўпайтирилиши ҳамда талабаларга мустақил илмий изланиши учун имконият яратилиши керак.

Шунингдек, 1 сентябрга қадар ҳар бир олийгоҳда талаба ва иш берувчиларни бир-бирига боғловчи “карьера марказлари”ни ташкил этилади. Бунда, корхоналар вакиллари ҳар ойда камида икки марта олийгоҳларга келиб, талабаларнинг селекция ишлари билан шуғулланади.

 

ЎзА