Халқ хизматидаги фидойиларимиздан бири бўлган ӮзЛиДеП Тахиатош тумани Кенгаши депутати Азат Матмуратовга ӯзи сайланган худуд «Марказ» маҳалла фукаролар йиғини сайловчилари томонидан мурожаат хати келиб тушди.

Мурожаатда келтирилишича «Марказ» маҳалла фукаролар йиғинидаги «Маманбий» кўчасида кўп каватли турар жойнинг қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги, аммо қурилиш ишларида хавфсизлик қоидалари ва талабларига, санитария нормаларига риоя қилинмаетганлигини айтиб, ушбу талаб ва қоидаларга қатьий тартибда амал қилинишини таьминлашга ердам берилиши суралган.

Депутат ушбу мурожаат юзасидан олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечириб, ўрганиб чиққан ҳолда ҳақиқатдан ҳам «Строй Сити Ком» масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган қурилиш ишларида атроф-муҳит хавфсизлиги таьминланмаганлигини гувоҳи бўлди.

Халқ вакили мурожаат юзасидан «Строй Сити Ком» масъулияти чекланган жамияти бошлиғи М. Алламбергеновга депутатлик сўровнома жўнатди.

Сўровномада «Строй Сити Ком» масъулияти чекланган жамияти томонидан Тахиатош тумани «Маманбий» кўчасида кўп қаватли турар жой қурилмокда. Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик Кодексининг 8-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 14 август кунги 273-сон билан рўйхатга олинган «Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги Низомнинг 2-бобида ходимларнинг меҳнат шароити хавфсизлигини таьминлаш бўйича вазифалар белгилаб берилган. Ундан ташқари қурилиш олиб борилаётган объектлар ҳамда унга яқин бўлган жойларда хавфсизлик юзасидан тўсиқлар қўйилиши зарурлиги кўрсатиб ўтилган.

Қурилиш ишлари олиб борилаётган объектда юқорида қайд этилган қурилиш қоидаларига амал қилинмаганлиги, шу боисдан кўрсатилган камчиликлар тез муддатда бартараф этилиши ҳамда «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шахар Кенгаши депутати мақоми тўғрисида»ги Конуннинг 8-моддасига мувофиқ 10 кун муддат ичида ёзма шаклда маьлумот берилиши сўралган.

Аммо корхона рахбари депутат сўровига жавоб қайтармагани сабабли халқ вакили иккинчи маротаба яна депутатлик сўровини юборди. Белгиланган муддатлар ичида жавоб хати келмагач депутат Халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгаши билан биргаликда ишни Тахиатош туман прокуратурасига ўтказди.

Туман прокуратураси ишни кўриб чиқиб, М.Алламбергеновнинг белгиланган муддатларда депутат сўровларига беписанд қарагани, унга жавоб бермаганлиги учун унга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Иш мазмунан кўриб чиқиш учун Хўжайли туман маьмурий судига юборилган ва суднинг қарорига асосан М. Алламбергенов базавий ҳисоблаш микдорининг 3 баробарида жаримага тортилган.

Шу тариқа «Строй Сити Ком» масъулияти чекланган жамияти томонидан Тахиатош тумани «Марказ» маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган кўп қаватли турар жойнинг қурилиш ишларидаги муаммолар депутатнинг ёрдамида бартараф этилди.

 

Маҳлиё  РУСТАМОВА,

ҚДУ қоракалпоқ филологияси ва журналистика факультети 4-курс талабаси

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги