Адлия вазирлигида БАА вакиллари иштирокида тренинг бошланди

24-25 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Бирлашган Араб Амирликларнинг Вазирлар Маҳкамаси ишлари ва келажак вазирлиги вакили мамлакатимизнинг 25 га яқин вазирлик ва давлат идораларнинг ходимлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари учун икки кунлик “Умумий сифат бошқаруви: Ҳукумат фаолиятини такомиллаштириш” мавзусида тренинг ўтказилмоқда. 
 
photo5375101612340653488.jpg
Тренинг иштирокчилари ҳукумат ва унинг таркибига кирувчи вазирлик, идоралар фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон ҳукуматининг фаолияти самарадорлиги ва салоҳиятини оширишда амирликларнинг тажрибасини қўллаш бўйича ўзаро фикрлар алмашдилар.
photo5375101612340653493.jpg
photo5375101612340653495.jpg
Иштирокчилар бугунги кунда Бирлашган Араб Амирликларнинг давлат бошқарувини такомиллаштириш соҳасида етакчи мамлакатлар қаторида жой олганлиги ҳамда Ўзбекистонда ҳам давлат бошқаруви соҳасини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтдилар. Жумладан, тадбирнинг биринчи кунида Бирлашган Араб Амирликларнинг Вазирлар Маҳкамаси ишлари ва келажак вазирлиги вакили Азиз Хмуд Аль-Амери мукаммал давлат тизимини шакллантириш, анъанавий менежмент ва сифат менежменти ўртасидаги фарқни аниқлаш, стратегия ва уни амалга ошириш, стратегик мақсадга эришишда ютуқларни ўлчаш, самарали бошқариш воситаларини қўллаш ва самарадорликни баҳолаш воситаларидан фойдаланган ҳолда иш фаолиятини мониторинг қилиш йўналишларидаги БААнинг тажрибаси билан ўртоқлашди.
Икки кунлик тренинг сермаҳсул бўлиб унда эгалланган билим
ва кўникмалар Ҳукумат фаолиятини янада такомиллаштиришда фойдали бўлади.

 

ЎзА