Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йил 13-14 июнь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳамда 15 июнь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг навбатдаги саммитларида иштирок этади.
ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлисининг кун тартибидан устувор йўналишларда, жумладан, сиёсат, иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳаларида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.Саммит якунида Бишкек декларацияси қабул қилиниши, шунингдек, ташкилот доирасидаги кўп қиррали шерикликни, жумладан, ҳудудлараро алоқаларни, рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари, экология, туризм, спорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммити “Хавфсиз ва янада равнақ топган минтақа сари ягона ёндашув“ мавзуси остида ўтади. Унда кенгашга аъзо ва кузатувчи мамлакатлардан, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакилларидан иборат 30 дан зиёд делегация иштирок этади.
Ўзбекистон Президенти Бишкек ва Душанбе саммитларидаги иштироки доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
ЎзА