Хабар берганимиздек, Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжумани давом этмоқда.
Анжуманда Пенсия жамғармасининг Пенсияни ҳисоблаш услубиётини мувофиқлаштириш ва фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими бошлиғи Шуҳрат Ўтаганов ўтган йилги мурожаатлар бўйича маълумотларни тақдим этди.
2017 йилда ҳудудларда жисмоний ва юридик шахслар учун ишлайдиган секторлар ташкил этилган.
Улар аҳоли мурожаатлари билан тўғридан тўғри ишлайди.
Ўтган 2018 йилда 11 мингга яқин мурожаатлар бўлган. Мурожаатлар асосан пенсия миқдорининг камлиги, нафақа беришдаги чўзилишлар, иш стажининг ҳисобга олинмаслиги, пенсия олиш учун ортиқча тўловлар ҳақида бўлган.
Барно Мелиқулова, ЎзА