Ижтимоий тармоқларда Нукус шаҳрида юз берган ёнғин (қуюқ қора тутун) расми тарқалиб кетди.
Ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг берган маълумотига кўра, шу йилнинг 23 февраль куни Нукус шаҳрида жойлашган А.Утепов кўчасидаги рақамсиз уйда Нукус шаҳри 2-сонли қурилиш бошқармаси ҳудудида юз берган. Маълум бўлишича, икки нафар фуқаро-ишчилар ёқилғи мой (солярка) сақлаш учун мўлжалланган 4,5 м3 сиғимли цистернани пайвандлаётган пайтда цистерна ичидаги қолдиқ ёқилғи мойи аланга олиб портлаб кетган.
Кичик портлаш оқибатида фуқаро Ж.Х. 25 фоиз куйиш тан жароҳатини олиб, шаҳар касалхонасига ётқизилган.
ЎзА