Саратон хасталигининг асосий белгилари эълон қилинди

“Cancer Research UK” ташкилоти экспертлари рак касалликларига алоқадор асосий симптомларни эълон қилди. 
“Daily Express” мазкур тадқиқотдан иқтибос келтирган. Унда айтилишича, касаллик аломатларини писанд қилмаслик – умр кўриш имкониятларини қисқартиради. Ўсимта эса саратоннинг кенг тарқалган белгиси бўлиб, ундан ташқари яна еттита асосий симптом бор. Уларга ўз вақтида эътибор қилиш керак.
Гарча саратон касалликларининг ҳар бир тури бўйича алоҳида белгилар бўлса-да, шифокорлар барчасига тааллуқли асосий аломатларни келтириб ўтган.
Мисол учун, ҳеч бир сабабсиз вазн йўқотиш организмда саратон хасталиги ривожланаётганидан дарак бўлиши мумкин. Аммо, тананинг вақти-вақти билан вазн йўқотиб туриши тиббиётда меъёр саналишини ҳам унутмаслик керак.
Яна бир хавотирли аломатлардан бири – қўққисдан юзага келувчи оғриқлардир. “Агар шу каби ҳолат сизни безовта қилса, дарҳол шифокорга учранг” дейилган тадқиқотдан келтирилган яна бир иқтибосда.
Мутахассислар шунингдек, қорин дам бўлиши ва жиғилдон қайнашига ҳам эътиборсиз бўлмасликни сўраган. Кўп ҳолатларда бу баъзи маҳсулотларни истеъмол қилишга боғлиқ бўлади. Аммо, шу каби симптомлар мунтазам кузатилса, демак танада хасталик илдиз отмоқда
Бундан ташқари, экспертлар овқат ҳазм қилиш трактидаги бузилишлар, пешоб ва ахлатда қон бўлиши заҳоти зудлик билан шифокорга боришни тавсия қилган.

 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА