Иссиқ куз: Сайёрамиз табиий офатлар билан курашмоқда

Халқаро об-ҳаво таҳлиллари бу йилги куз бошқа йилларга нисбатан иссиқ келганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда “euronews“ хабар берди.

Европада кузнинг биринчи ойи иссиқлик даражаси бўйича рекорд кўрсаткични қайд этди. Энг юқори кўрсаткич Португалия ва ғарбий Испанияда кузатилди.
Японияда йил бошида кузатилган узоқ давом этган ёғингарчилик, ер кўчкилари, сув тошқинлари ва рекорд даражадаги иссиқ об-ҳаводан сўнг иккита ҳалокатли тўфон мамлакатга жиддий зиён етказди.

Филиппин, Хитой ва Гонконгдаги кучли тропик иқлим 134 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

АҚШдаги “Флоренс”, “Майкл“ тўфонлар эса мамлакатга жиддий моддий зарар етказиш билан бирга ўнлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлди.

Шу билан бирга, муз қатлами эриши натижасида Арктикада денгиз йўлининг кенгайиши кузатилди. Бу сентябрь ойида Дания контейнер кемасининг биринчи бор шимолий денгиз томон ҳаракатланиш имконини берди.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА