Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармаси Тахиатош тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан “2018/2019 ўқув йили касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун “Давлат хизматларидан фойдаланиш маданияти” ўқув курсини ўтказиш” жадвалига мувофиқ семинар ўтказилди.
Семинарда Давлат хизматлари маркази ходимлари коллеж талабаларига ягона интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини ошириш мақсадида электрон мурожаатнинг афзалликлари ва электрон рақамли имзонинг аҳамияти ҳақида сўзлаб, зарур тавсиялар ҳамда уларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.
Семинар якунида 93 нафар коллеж битирувчисига давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан сайёр давлат хизмати кўрсатилиб, уларга СТИР (ИНН)лари топширилди.
Тахиатош тумани Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи
А. Оразимбетов
ЎзА