Нореал қарздорликлар бартараф этилмоқда

Фуқаро М.Мадраҳимова хонадонига ичимлик сувидан асоссиз 5538442 сўм нореал қарздорлик юклатилган.
Урганч туман ИҲҲҚ жамиятига Урганч туман Чаккашоликор қишлоғи «Шоликор» маҳалласи «Бозор» кўчаси, 59-уйда яшовчи фуқаро Мустафо Масабуров мурожаат қилиб, хонадонида кўп йиллардан бери ичимлик суви йўқ бўлса ҳам, истеъмолчига 7081265 сўм нореал қарздорлик юклатилганини билдирган. Ушбу масала жамият томонидан ўрганилиб, истеъмолчига юклатилган нореал қарздорлик бекор қилинди.
Шунингдек, Урганч туман Ғойбу қишлоғида яшовчи фуқаро М.Мадраҳимова хонадонига ичимлик сувидан асоссиз 5538442 сўм нореал қарздорлик юклатилгани юзасидан Урганч туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган. Ушбу мурожаат Урганч туман жамияти томонидан ўрганилиб, судга даъво аризаси киритилди ва судда истеъмолчи ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб,ичимлик сувидан нореал юклатилган қарздорлик бекор қилинди.

 

ЎзА